Бош саҳифа
Фойдали Сайтлар
Annoucements -
There are no translations available.

 



Зиёратчилар
mod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_counter
mod_vvisit_counterToday295
mod_vvisit_counterYesterday231
mod_vvisit_counterThis week957
mod_vvisit_counterThis month3393
mod_vvisit_counterAll500862

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.



"Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII Сессиясида қабул қилинган. Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. 

1. Байроқдаги мовий ранг – тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди.
2. Байроқдаги оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
3. Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
4. Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.
5. Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.
6. Юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тисмол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Бизнинг ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади. Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ГЕРБИ

"Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х Сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари сурати туширилган чамбардан иборат.

Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.

Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.

Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

Абдулла ОРИПОВ сўзи.
Мутал БУРҲОНОВ мусиқаси, 

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот, 
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон! 
Яшнагай то абад илму фан, ижод, 
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Нақорат:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, 
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони, 
Еркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот! 
Истиқлол машъали тинчлик посбони, 
Хақсевар, она-юрт, мангу бўл обод!

Нақорат:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон, 
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр! 
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон, 
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

 Ўзбекистон республикасининг давлат мадҳиясини юклаб олиш

 

 

 

 

 

 
Долзарб Масалалар

Ўзбекистон
Республикаси Мустақиллиги
26-чи йиллиги 

Ўзбекистон
Президенти Китоблари

Фаол тадбиркорлик,
инновацион ғоялар ва
технологияларни
қўллаб-қувватлаш йили
8 декабр - Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси
Халқаро
мева ва сабзавот
ярмаркаси
IX-чи Халқаро
саноат ярмаркаси
ва кооперация биржалари
Ўзбекистоннинг
ШҲТдаги Раислиги
Х-чи Халқаро
мусиқий фестивали
«Шарқ тароналари»
Орол денгизи
минтақавий лойиҳаларни
амалга ошириш
масалалар бўйича
Халқаро конференция.
UNWTO
ижро кенгашининг
99-чи сессияси

ҲМТ доирасида
Ўзбекистоннинг ҳамкорлиги

Мингйиллик
ривожланиш мақсадлари
XXII-чи Тошкент
Халқаро
Туристик Ярмаркаси
Ўзбекистонда
инвеститция муҳити
XII-чи Халқаро
Ўзбекистон пахта и
текстил ярмаркаси
Ўзбекистонда
инвеститция лойиҳалари
Сув манбалари ва экологияси
ҳақида ахборот портали
Ўзбекистонда
туризм ҳақидаги расмий портал

Ўзбекистон


Get the Flash Player to see this player.