Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


ТИВда Ўзбекистон ва ТИКА ўртасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш бўйича режалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 26 август. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазирлигида Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов ва Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (ТИКА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Риза Тезжан ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон ҳудудларининг сайёҳлик салоҳияти Истанбулда тақдим этилди

ИСТАНБУЛ, 26 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги  бош консуллиги томонидан Хоразм вилоят ҳокимлиги Туризм бошқармаси билан ҳамкорликда «Турк дунёси тадбиркорлари» жамияти биносида мамлакатимиз сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Анқара шаҳрида ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган ўзбек миллий амалий санъати кўргазмаси очилди

АНҚАРА, 24 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллигини нишонлаш арафасида мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ ва Анқара шаҳри Кечиорен тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда Анқарада Ўзбекистон амалий санъати кўргазмаси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Анқарада Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз икки йиллигига бағишлаб маданий-маърифий тадбир ўтказилди

АНҚАРА, 24 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида мамлакатимиз элчихонаси томонидан Анқара шаҳрида маданий кеча ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туркиядан муносабат: Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги фаол ташқи сиёсати туфайли Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди

АНҚАРА, 24 август. /«Дунё» АА/. «SASAM» стратегик тадқиқотлар маркази директори, Туркия Буюк Миллат Мажлисининг (Парламенти) қонунчилик бўйича эксперти Месут Эмре Каракосе «Дунё» АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалга оширган давлат ташриф  ҳақидаги  фикрларини билдирди:


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Венгрияга ташрифи ва унинг якунлари бўйича эришилган келишувлар икки мамлакат муносабатларини ривожлантиришга кучли туртки бўлиб хизмат қилади

АНҚАРА, 21 август. /«Дунё» АА/. «EkoAvrasya» Евроосиё иқтисодий алоқалар ассоциацияси бошқаруви раиси Ҳикмет Эрен (Туркия)  «Дунё» АА учун  интервьюсида Ўзбекистон Президентининг Венгрияга 18-19 август кунлари амалга оширган амалий  ташрифи якунлари ҳақида ўз фикрларини билдирди:


Ўзбек ва турк халқларининг қардошлик ришталари асрларга туташ ва мустаҳкам

Икки халқ ўртасидаги дўстлик алоқалари кейинги йилларда янада ривожланиб, барқарорлик касб этмоқда. Бунда қардош давлатлар раҳбарларининг ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлиги муҳим ўрин тутмоқда.


Самарқандда ТДТ давлатлари соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши ва Туркий тиббиёт конгресси ўз ишини бошлади

ТОШКЕНТ, 16 август. /«Дунё» АА/. Бугун Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) аъзо мамлакатлар  соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши ва 9-Туркий дунё тиббиёт конгресси ўз ишини бошлади, деб  хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Фарғона шаҳри ва Туркиянинг Саричам тумани ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди

ТОШКЕНТ, 14 август. /«Дунё» АА/. Фарғона  вилояти ҳокимлигида Туркиянинг Адана вилояти Саричам тумани ҳокими Билал Улулағ бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб  хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон санъат усталари Туркияда ўтказилган «Турк дунёси» халқаро фестивалида иштирок этишди

АНҚАРА, 8 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги байрами тантаналари арафасида Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро рақс ва мусиқа ансамбли ҳамда  таниқли  хонанда Холмурод Хоринов Туркиянинг Караман шаҳрида ташкил этилган «Турк дунёси» халқаро фестивалида иштирок этди, деб  хабар  бермоқда  «Дунё» АА мухбири.