Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Туркиядаги зилзила: Ўзбекистон дипломатлари Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида ташкил этилган тезкор штаб билан доимий алоқада бўлиб турибди

6 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун эрталаб Туркия жанубида содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила оқибатида мамлакатнинг Диёрбакир, Малатья, Қаҳрамонмараш, Хатай, Килис ва бошқа провинцияларига  жиддий зарар етган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Бурсада таҳсил олаётган ва вақтинча меҳнат қилаётган ватандошлар Ўзбекистондаги ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан танишди

ИСТАНБУЛ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Ўзбекистоннинг Бурса шаҳридаги Фахрий консули идорасида Туркия университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси Туркия ОАВ нигоҳида

ИСТАМБУЛ, 4 февраль. /«Дунё» АА/. Туркия хусусий медиа-компанияларидан бири - «Демирорен» ахборот агентлиги веб-сайтида  «Ўзбекистоннинг 2023 йилги ривожланиш режасида - таълимга эътибор» сарлавҳали мақола жойлаштирилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири


За заслуги в укреплении узбекско-турецких отношений соотечественнику из провинции Бурса вручен нагрудный знак «Халқлар дўстлиги»

СТАМБУЛ, 3 февраля. /ИА «Дунё»/. Дипломаты Генконсульства за внесенный вклад в укрепление узбекско-турецких отношений, продвижение турпотенциала нашей страны и зиёрат-туризма, а также оказание помощи нашим гражданам в период пандемии COVID-19 в торжественной обстановке в офисе почетного консульства вручили заместителю мэра района Османгази провинции Бурса Джему Куршаду Хасаноглу нагрудной знак «Халқлар дўстлиги», сообщает корреспондент ИА «Дунё».


Туркия ОАВ Ўзбекистонда ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга эътибор қаратди

ИСТАНБУЛ, 28 январь. /«Дунё» АА/. Туркия оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Президентининг «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган туркум мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркиядан муносабат: Президент Шавкат Мирзиёевнинг прагматик минтақавий ва яхши қўшничилик сиёсати Марказий Осиёда ҳамкорликнинг барча соҳаларида катта натижаларга эришиш имконини берди

Анқара. 28 январь. /“Дунё” АА/.  Россия ва МДҲ мамлакатларини ўрганиш институти директори Солиҳ Йилмаз (Туркия) «Дунё» ахборот агентлигига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи якунларини қуйидагича изоҳлади:


Истанбулда Туркиянинг “ADS Hukuk” ширкати адвокатлари билан учрашув бўлиб ўтди

ИСТАНБУЛ, 26 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида кенг қамровли стратегик шекриклик алоқаларини  2023 йилда янада жадаллаштиришга қаратилган амалий чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш, шунингдек, юртимиз фуқаролари билан боғлиқ муаммобанд ҳолатларни таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари “ADS Hukuk” юридик фирмаси раҳбари Гоксел Элмажи ва адвокат Туғже Мандал билан учрашдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон ИҲТга раислиги даврида савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт тармоқларида минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширди

АНҚАРА, 25 январь. /«Дунё» АА/. Евроосиё иқтисодий алоқалар уюшмаси - «EkoAvrasya» (Туркия) бошқаруви раиси Ҳикмет Эрен кеча Тошкентда бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши якунлари юзасидан ўз муносабатини йўллади, деб хабар бермоқда  Дунё АА мухбири.


Ўзбекистон-Туркия: ҳарбий тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик тобора ривожланмоқда

АНҚАРА, 25 январь. /Дунё АА/. Замонавий тиббиётнинг барча жабҳаларини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпитали ўз фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратаётир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Истанбул шаҳрида ўзбек тили онлайн-курсларининг биринчи очиқ дарси ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 18 январь. /“Дунё” АА/. Истанбул шаҳридаги “Туркистонликлар маданий ва ижтимоий ҳамкорлик жамияти” кўмагида Туркияда яшовчи этник ўзбеклар ва ўзбек тилини ўрганишга иштиёқманд бўлган турк фуқаролари учун “ZOOM” платформаси воситасида навбатдаги “Ўзбек тили ва маданияти” онлайн-курслари ташкил этилиб, дастлабки очиқ дарс ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.