Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиянинг Бурса шаҳрида маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига бағишланган брифинг ўтказилди


Туркиянинг Бурса шаҳрида маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига бағишланган брифинг ўтказилди

 

ИСТАНБУЛ, 17 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Туркия оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Бурса шаҳридаги фахрий консулхонасида ташкил этилган тадбирда Бош консул А.Аъзамхўжаев хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг сайлов ҳуқуқини тўлиқ таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг дипломатия ва консуллик ваколатхоналари ҳузурида 54 та сайлов участкаси, жумладан Анқара шаҳридаги элчихона ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонада 43- ва 44-сайлов участкалари ташкил этилгани тўғрисида маълумот берди.

Мазкур сайлов участкаларида ватандошларимизнинг Президент сайловида овоз бериши учун барча шарт-шароитлар ташкил этилгани ҳамда сайлов участкалари эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, зарур жиҳозлар билан таъминлангани тўғрисидаги маълумотлар тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.

Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этадиган сиёсий партиялар фаолияти ва улар томонидан илгари сурилган  номзодларнинг сайловолди дастурларининг асосий йўналишлари ҳақида ҳам фикр алмашилди.

Жорий йил 24 октябрь куни Президент сайловида иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида 14-20 октябрь кунлари мамлакатимизнинг Туркиядаги дипломатия ва консуллик ваколатхоналарида муддатидан аввал овоз бериш нуқталари ташкил этилгани, жумладан, ушбу жараён Анталияда 14 октябрь куни, Бурса, Карабук ва Конья шаҳарларида16 октябрь куни ўтказилгани таъкидланди.

Туркия ҳудудида сайловнинг хавфсиз ўтишида маҳаллий мутасадди ташкилотлар томонидан катта кўмак кўрсатилаётгани учун миннатдорлик билдирди.