Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркий кенгаш мамлакатлари ТИВ раҳбарлари ташкилотнинг олий даражадаги саммитига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилди


Туркий кенгаш мамлакатлари ТИВ раҳбарлари ташкилотнинг олий даражадаги саммитига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилди

 

ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /“Дунё” АА/.  Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация бугун Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ТТДҲКнинг бўлажак саммитига тайёргарликнинг ташкилий масалалари ва тадбир кун тартибини муҳокама қилди, Давлат раҳбарлари кенгашига киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди ва келишиб олди.

ТТДҲКни янада ривожлантириш, туркий тилли давлатларнинг савдо-иқтисодий, туризм, маданий-гуманитар, фан-таълим ва бошқа соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.