Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Покистондан муносабат: Президент Шавкат Мирзиёевнинг умумий келажак учун илгари сурган ташаббуслари нафақат туркий дунёнинг эътирофига сазовор бўлмоқда, балки жаҳон ҳамжамиятида тарихий, дея баҳоланмоқда


Покистондан муносабат: Президент Шавкат Мирзиёевнинг умумий келажак учун илгари сурган ташаббуслари нафақат туркий дунёнинг эътирофига сазовор бўлмоқда, балки жаҳон ҳамжамиятида тарихий, дея баҳоланмоқда

ИСЛОМОБОД, 14 ноябрь. /«Дунё» АА/. Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 8-йиғилиши якунлари ва унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг иштироки Покистон таҳлилий ва тадқиқот марказлари экспертларида катта қизиқиш уйғотди.

Хусусан, Покистон глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази директори Холид Таймур Акром «Дунё» АА учун қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12 ноябрь куни Истанбулдаги тарихий Демократия ва озодлик оролида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг 8-саммитида сўзлаган тарихий ва муҳим нутқи билан Ўзбекистон халқини табриклайман.

Ушбу анжуманда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон Президентлари ва Венгрия Бош вазири ҳам қатнашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида савдо, сармоя, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникация соҳаларида кўп қиррали ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди.

Ўзбекистон раҳбари Туркий кенгашни Туркий давлатлар ташкилотига айлантириш ва Туркманистонга кузатувчи давлат мақомини бериш бўйича муҳим ташаббусни қўллаб-қувватлади.

Шубҳасиз, Президент Шавкат Мирзиёев йирик давлат арбоби ва минтақавий раҳбар эканини кун сайин исботламоқда. Биргина сўнгги олти ой ичида у Марказий ва Жанубий Осиёнинг минтақавий ўзаро боғлиқлиги ғоясини илгари сурди ва унинг доирасида қатор лойиҳалар амалга оширила бошланди.

Энди Ўзбекистон раҳбари Туркий тилли давлатлар учун янги ташаббуслар ва янги ғояларни тақдим этди. Бу ташкилот давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган.

Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда дунёнинг турли минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг фаол тарафдоридир.

Тажрибамдан келиб чиқиб шуни комил ишонч билан айта оламанки, Президент Шавкат Мирзиёев каби раҳбарлар ҳар куни туғилавермайди. Ўзбекистон етакчиси тарихни ўзгартирадиган ва янги моҳият бахш этадиган шахслар тоифасидандир.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг умумий келажак учун илгари сурган ташаббуслари нафақат туркий дунёнинг эътирофига сазовор бўлмоқда, балки жаҳон ҳамжамиятида тарихий, дея баҳоланмоқда.

Шобир Аҳмад Хон, Пешовар университети ҳузуридаги Минтақавий тадқиқотлар маркази директори, профессор:

– Туркий тилли давлатларнинг муҳим саммити жорий йил 12 ноябрь куни Туркияда бўлиб ўтди.

Шуни таъкидлаш жоизки, олий даражадаги тадбирда Туркий кенгаш Туркий давлатлар ташкилотига айлантирилди. Албатта, бу қарор аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг институционал асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Кенгашни Ташкилотга айлантириш ташаббусини қўллаб-қувватлади, Туркманистонни ташкилотнинг кузатувчиси сифатида олқишлади.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур ташкилот доирасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

У автомобиль йўллари, темир йўллар, қувурлар каби инфратузилмавий лойиҳаларини амалга ошириш орқали савдо-сотиқни ривожлантириш, ташкилот ичида интеграция ва ўзаро боғлиқликни кенгайтиришни таклиф қилди.

Шу мақсадда Президент Шавкат Мирзиёев Ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида савдо ҳамкорлиги тадқиқот марказини тузишни таклиф қилди.

Шунингдек, у 2022 йилни Турк дунёсида “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиш ташаббусини ҳам илгари сурди.

Президент Шавкат Мирзиёев саммитда сўзга чиқиб, туркий тилли давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш муҳимлигини урғулади. У туркий дунё туризм, минтақавий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда зарур бўлган буюк тамаддун, бой тарихий ва маданий меросга эга эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти шиддат билан ўзгариб бораётган замонавий дунёда инсониятнинг янада тараққий этиши учун маданият ва маърифатнинг муҳим аҳамият касб этишини яна бир бор қайд этди.

Шавкат Мирзиёевнинг туркий тилли давлатларнинг тарихий, илмий ва маданий меросини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ташаббусининг амалга оширилиши умуминсоний қадриятларни ўрганиш ва асраб-авайлашга улкан ҳисса қўшишига ишончим комил.