
ТОШКЕНТ, 13-декабрь. /”Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар 12-18 декабрь кунлари Анкара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларининг ўтказилишини олқишлади. Улар бу борадаги муносабатларни янада фаоллаштиришга муҳим ҳисса қўшиши таъкидланди.
Шу билан бирга, яқин истиқболдаги икки томонлама кун тартиби доирасидаги тадбирларга тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди.