Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Латвиядан муносабат: Туркия Президентининг расмий ташрифи кўп йиллик дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган серқирра ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши давом этишига имкон беради


Латвиядан муносабат: Туркия Президентининг расмий ташрифи кўп йиллик дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган серқирра ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши давом этишига имкон беради

РИГА, 30 март. /“Дунё” АА/. Латвиядаги «Ўзбекистон» савдо уйининг раҳбари Владимир Гальперин «Дунё» ахборот агентлигига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг мамлакатимизга буюрган расмий ташрифини қуйидагича шарҳлади:

 

– Туркия Президенти Режеп Эрдоғаннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи кўп йиллик дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган серқирра ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланиши давом этишига имкон беради, деб ўйлайман.

Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор масалаларини муҳокама қилиш ҳамда илгари суриш учун яхши платформага айланди. Шунингдек, бу умумий тарих, тил, урф-одатлар, маданият ва бошқа муштаракликларга эга бўлган қардош мамлакатларни янада яқинлаштиради.

Ташриф чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг ҳозирги юқори суръатини сақлаб қолиш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакатнинг етакчи корхоналари, компаниялари ва банклари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Саноат кооперациясини кучайтириш, катта қамровдаги инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, ўзаро савдо ҳажмларини сезиларли даражада оширадиган экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга бўлгани ҳолда бу, энг аввало, икки мамлакатнинг иқтисодий фаровонлигига хизмат қилиши шубҳасиздир.