Embassy Contact
phone
Consular Issues
phone

Тожикистондан муносабат: Тошкент Янги Ўзбекистонни қуриш йўлидан собитқадамлик билан одимламоқда


Тожикистондан муносабат: Тошкент Янги Ўзбекистонни қуриш йўлидан собитқадамлик билан одимламоқда

ДУШАНБЕ, 31 март. /«Дунё» АА/. Тожикистон Сиёсатшунослар миллий ассоциацияси директори Абдуғани Мамадазимов «Дунё» АА учун йўллаган шарҳида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунлари ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

 

-    Тошкент Янги Ўзбекистонни қуриш йўлидан собитқадамлик билан одимлаётгани ҳолда ўзининг фаол ташқи сиёсатини тизимли равишда олиб бормоқда.

Ўзбекистон Президенти март ойи бошида Ҳинд океани бандаргоҳлари томон жанубга янги темир йўл линиясини (Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар) ташкил этиш учун Покистонга расмий ташриф билан борди. Ушбу истиқболли инфратузилма ва логистика лойиҳаси Жанубий Осиё орқали денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган Марказий Осиё мамлакатлари учун энг қисқа йўлни очиб беради.

Ўзбекистон пандемия сабабли 2020 йилда қолдирилган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумини муваффақиятли ўтказди. Унинг доирасида қиймати 7,5 миллиард доллардан зиёд ҳажмдаги шартнома ва  битимлар имзоланди. Минтақадаги ушбу йирик сармоявий форумда дунёнинг 56 мамлакатидан  ишбилармон доираларнинг 2000 нафардан ортиқ вакили иштирок этди. Улар орасида Россия, Ғарб ва глобал молиявий институтларнинг фаол иштирокчилари билан бир қаторда араб давлатлари  ва Туркиядан ҳам вакиллар бор эди.

Ушбу форум якунланганидан сўнг Туркия Президенти Режеб Таййип Эрдоған ўзбекистонлик ҳамкасбининг таклифига биноан, расмий ташриф билан Тошкентга келди. Ушбу ташриф доирасида Тошкент вилоятида замонавий иссиқлик электр станциясини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди ва Туркиянинг «Cengiz Enerji» компанияси томонидан Сирдарё вилоятида худди шундай станцияни қуриш лойиҳаси бошланди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу маросимдаги нутқида ўтган йили Туркия компаниялари билан биргаликда Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган иқтисодиёти талаб қиладиган бешта йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилганини таъкидлади.

Бошқача қилиб айтганда, агар Ўзбекистон раҳбарининг Покистонга ташрифи қўшни республика ва минтақанинг халқаро йўл ва логистика имкониятларини кенгайтиришга қаратилган бўлса, Туркия Президентининг ташрифи мамлакатнинг жадал ривожланаётган миллий иқтисодиётини энергия билан таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар чоғида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон ва Туркия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ҳамда Стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганининг 5 йиллиги нишонланаётган жорий йилда сезиларли натижаларга эришилганини қайд этдилар.

Кўп қиррали қўшма ҳаракатларни қамраб олган ушбу музокаралар якунлари бўйича томонлар икки томонлама муносабатларни янги босқичга – икки томонлама алоқаларнинг умумий динамикасини ҳисобга олган ҳолда мантиқий жиҳатдан кенг қамровли бўлган стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қарор қилдилар.