Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркия ва Болгарияда кураш мусобақалари ўтказилади


Туркия ва Болгарияда кураш мусобақалари ўтказилади

Жорий йил май ойининг сўнгги кунларида Болгарияда кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир, июнь ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида фахрийлар ўртасида халқаро мусобақа ўтказилади.

Бу ҳақда Туркиянинг Истанбул шаҳрида миллий спорт туримизнинг омммавийлигини таъминлашга бағишлаб ташкил этилган онлайн семинарда маълум қилинди.  

Халқаро кураш ассоциацияси, Ўзбекистон кураш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Туркия кураш федерацияси, Европа кураш Конфедерацияси, Болгария кураш ассоциацияси, Ўзбекистоннинг Туркия давлатидаги элчихонаси, алоқадор ташкилот вакиллари ҳамда 10 дан зиёд давлатларнинг кураш федерациялари вакиллари қатнашган семинар давомида Туркия ва Болгарияда ўтказиладиган халқаро турнирга тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.  

Мусобақалар низоми, мукофот жамғармалари, таклиф этиладиган давлатлар рўйхатини шакллантириш, турнирлар давомида халқимизга хос анъаналар тарғиботи бўйича ўтказиладиган тадбирлар режасига доир фикрлар билдирилди.  

Семинар иштирокчилари онлайн тарзда мусобақалар ўтадиган спорт мажмуалари, иштирокчилар яшайдиган манзиллардаги шарт-шароитлар билан танишишди.  

Т. Рўзиев, ЎзА