Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Қонунчилик палатаси қўмитасида одам савдоси жиноятининг содир этилиш сабаблари муҳокама қилинди


Қонунчилик палатаси қўмитасида одам савдоси жиноятининг содир этилиш сабаблари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан «Одам савдоси жиноятининг содир этилиш сабаблари ва имкон берган шарт-шароитлар» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Парламент қуйи палатаси маълумотига кўра, анжуманда мамлакатимиздан чет элга ишлаш учун кетганлар бугунги кунда 2 миллион  356 минг нафар кишини ташкил этиб, уларнинг 1 миллион  450,4 минг нафари Россия, 366,3 минг нафари Қозоғистон, 144,7 минг нафари Туркия, 47,4 минг нафари Жанубий Корея ва 348,2 минг нафари бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали уюшган ҳолда кетганлар атиги 111 мингтани ташкил қилади, уларнинг 32 мингдан зиёдини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил қилади. Улар орасида турли даражадаги маълумот ва кўникмага эга бўлганлар кўпчиликни ташкил этади.

Конференцияда одам савдоси жинояти содир этилиши сабаблари ва унга имкон берувчи ҳолатлар таҳлил этилди, хавфсиз, тартибли меҳнат миграциясини ташкил этишга масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, уни қабул қилишнинг зарурати, кутилаётган натижалар тўғрисида иштирокчиларга батафсил ахборотлар берилди. Мазкур ҳужжат соҳада ечимини кутаётган масалаларнинг барчасини қамраб олганлиги билан алоҳида эътиборга моликдир.

Конференцияда одам савдосидан жабр кўрганларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш, психологик қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Илмий-амалий конференцияда соҳадаги муаммолар ечимига қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.