Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси ҳамда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасида меморандум имзоланди


Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси ҳамда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасида меморандум имзоланди

Туркияда V этноспорт маданият фестивали ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Фестиваль доирасида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.Икромов ҳамда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси жаноб Нажмиддин Билол Эрдўғон ўртасида расмий учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида Нажмиддин Билол Эрдўғонга Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари энциклопедияси ҳам тақдим этилди. Таъкидлаш керак, ушбу энциклопедия Нажмиддин Билол Эрдўғонда ижобий таассурот қолдирди.

Шундан сўнг Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси ҳамда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ўртасида меморандум имзоланди.

Ушбу меморандум асосида Ўзбекистон этноспорт ассоциациясини Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси аъзолигига қабул қилиш юзасидан ариза топширилди.

Маълумот учун, Туркияда V этноспорт маданият фестивали 12 июнга қадар давом этади.

О.ЭШМАМАТОВ, ЎзА