Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Инновацион ривожланиш вазири XXV “Евроосиё иқтисодий саммити”да нутқ сўзлади


Инновацион ривожланиш вазири XXV “Евроосиё иқтисодий саммити”да нутқ сўзлади

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Туркиянинг Истанбул шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида XXV “Евроосиё иқтисодий саммити” очилиш маросимида иштирок этди.

Халқаро конференцияда давлат ва жамоат арбоблари, парламент аъзолари, АҚШ, Австрия, Бельгия, Франция, Туркия, Словения, Хитой, Болгария, Македония ва Хорватия каби 45 мамлакатдан келган вазирлар, ташкилотлар, етакчи олимлар ва дунёга таниқли мутахассислар, халқаро ташкилотлар раислари  қатнашди.

Инновацион ривожланиш вазири томонидан дунёда давом этаётган технологик ривожланишнинг мавжуд иш ўринларига таъсири, инсоният ва этика масалалари кўтарилиб, бу йўналишда мамлакатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган “Инсон қадри учун” сиёсати билан тингловчилар таништирилди.

Тадбир глобал сиёсат, жаҳон иқтисодиёти ва энергетикаси, тинчлик ва хавфсизликка бағишланган бўлимларга бўлиниб, маърузачиларнинг чиқишлари Туркия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг миллий ва халқаро телеканалларида жонли эфирда намойиш этилди.

Саммитнинг иккинчи сессиясида И. Абдураҳмонов фахрий меҳмон сифатида нутқ сўзлади. Унда вазир иқлим ўзгаришининг сайёрамизга кўрсатаётган салбий таъсири, унга қарши курашиш йўллари ва бунинг учун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки,  “Евроосиё иқтисодий саммити” халқаро тадбири 1998 йилдан бошлаб ўтказиб келинадиган ва Евроосиё минтақасидаги давлат ва ҳукумат раҳбарлари, вазирлик ва идоралар, тадбиркорлик вакилларини қамраб олувчи саммитдир. 2021 йил 15 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида саммит ташкилотчиси — Мармара жамғармаси раҳбари Аккан Сувер бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтган ва унда Инновацион ривожланиш вазири XXV “Евроосиё иқтисодий саммити” халқаро тадбирида иштирок этишга таклиф этилган.

Муҳайё  Тошқораева, ЎзА