Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбек шоири Эшқобил Шукур Истанбулда Бахтиёр Ваҳобзода номидаги бош мукофотга сазовор бўлди


Ўзбек шоири Эшқобил Шукур Истанбулда Бахтиёр Ваҳобзода номидаги бош мукофотга сазовор бўлди

Истанбул шаҳрида 14-Туркий халқлар шеърият фестивали якунланди. Унда ўз ижоди билан иштирок этган таниқли ўзбек шоири Эшқобил Шукур Бахтиёр Ваҳобзода номидаги бош мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Маълумот ўрнида: Эшқобил Шукур 1961 йил Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Боймоқли қишлоғида туғилган. ТошДУнинг ( ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетини битирган (1984).

Устоз ижодкорнинг илк шеърлар тўплами — «Юракни ўрганиш» номи билан чоп этилган. Унинг «Сочлари сумбул-сумбул» (1988), «Тунги гуллар» (1989), «Яшил қушлар» (1995), «Ҳамал айвони» (2003) шеърий китоблари ва 2005 йилда «Кўҳна боғ ривоятлари» насрий китоби адабиёт мухлисларига яхши таниш.

Айни пайтда «Нақшбанд», «Ибтидо хатоси» каби достонлари, «Насойим ул-муҳаббатга сайр» туркуми, шунингдек, «Оқибат оқшоми», «Дунёнинг кўчиши» каби асарлари ҳам китобхонларга маълум.

 

ЎзА