Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Спортчининг ғалабасида тиббиётнинг ўрни беқиёс


Спортчининг ғалабасида тиббиётнинг ўрни беқиёс

Айни кунларда дунёнинг 60 га яқин мамлакат спорт жамоалари қатори юртимиз атлетлари ҳам жорий йилнинг 9-18 август кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўтадиган Ислом бирдамлиги ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда.

Мазкур нуфузли спорт анжуманида қатнашадиган спортчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлиги қатори уларнинг тиббий ҳимояланиши ҳам кўзланган натижларга эришишда муҳим омил саналади.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокорлари билан Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёрланаётган спортчиларга кўрсатилажак тиббий эътибор хусусида суҳбат ташкил этилди. 
Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов олиб борган мулоқотда Конья баҳсларида спорт жамоалари билан бўладиган шифокорлар ва ишчи гуруҳ таркиби, зарур тиббий воситалар, дори-дармонлар руйхати муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, марказ шифокорлари ҳозирда белгиланган тартиб асосида терма жамоа спортчилари мусобақадан аввал чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилаётгани, уларнинг саломатлиги бўйича сўнгги маълумотлар қандайлиги ҳақида умумий ҳисобот тақдим қилишди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА.