Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди


Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди

ТОШКЕНТ, 2 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз пойтахтида Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирларининг уч томонлама биринчи учрашуви бўлиб ўтаётир, деб  хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ўз нутқида статистика маълумотларига таянган ҳолда  сўнгги 5 йил ичида уч томонлама товар айрибошлаш ҳажми деярли икки бараварга ошиб, ҳозирги кунда 3,5 миллиард долларга етганини қайд этар экан, келгусида бу кўрсаткичларни яна икки бараварга ошириш режалаштирилаётганини маълум қилди.

- Ҳозирги пайтда ушбу давлатлар ўртасида тўқимачилик, машинасозлик, нефт маҳсулотлари, электр техникаси, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  айирбошлашни  кенг кўламда ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуддир, - деди у.

Шунингдек, Лазиз Қудратов ўз чиқишида  ушбу мамлакатлар ўртасида узоқ муддатли истиқболда  савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш,  томонлар ўртасида саноат соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш лозимлиги, шу билан бирга, иқлим ўзгаришларига қарши курашда томонларнинг кучларини бирлаштириш зарурлиги билан боғлиқ ташаббусларни илгари сурди.

- Бундан ташқари, яшил иқтисодиёт соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам кун тартибида бўлиши керак, - деди Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари.