
Бугунги дастурда велоспортчилар трек дастурида илк медаллар учун баҳс олиб борди. Трек дастурида баҳс олиб борган велоспортчиларимиз V Ислом бирдамлиги ўйинларидаги илк медалга муаллифлик қилишди. Аёллар ўртасида скретч бўйича гуруҳ пойгасида иштирок этган София Каримова бронза медалига сазовор бўлди. Ушбу дастурда иштирок этган бошқа бир вакиламиз Нафосат Қўзиева эса ўнинчи бўлиб маррага етиб келди.
Маълумот учун, V Ислом бирдамлиги ўйинларида дунёнинг 57 та мамлакатидан спортчиларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинлар Туркиянинг Коня шаҳридаги 8 та иншоотда ўтказилади, – дейилади Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.