Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ташқи ишлар вазирлигида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги фаолиятини янада кенгайтириш масалалари муҳокам қилинди


Ташқи ишлар вазирлигида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги фаолиятини янада кенгайтириш масалалари муҳокам қилинди

ТОШКЕНТ, 23 август. /«Дунё» АА/.  Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг (ТИКА) мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Жемалиттин Туней билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

 Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон ва ТИКА ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик даражасини юқори баҳоладилар.  

Учрашув давомида соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, экология, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш дастурларини ҳаётга тадбиқ этиш ҳамда турли соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, шу жумладан, банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Мономарказ»лар фаолиятига кўмак бериш бўйича  ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

  Бундан ташқари, ўзаро ҳамкорлик дастурлари сони ва ҳажмини яқин истиқболда кўпайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилгани ҳолда тегишли йўналишлар бўйича қатор янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.