Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркия билан кўп қиррали муносабатлар мустаҳкамланмоқда


Туркия билан кўп қиррали муносабатлар мустаҳкамланмоқда

ТОШКЕНТ, 24 август. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркия кун тартибининг долзарб масалалари, хусусан, бўлғуси юқори ва олий даражалардаги учрашувлар жадвали билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Элчи томонидан Самарқандда бунёд этилган “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик доирасида шаҳарда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берилди.

Шунингдек, сиёсий, иқтисодий, таълим, маданий соҳаларда қатор лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш ва янгиларини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.