ТОШКЕНТ, 10 октябр. /«Дунё» АА/. Эртага Қўқон шаҳрида «Kokand ethnosport challenge – 2022» республика фестивали бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумотига кўра, фестиваль Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 29 июлдаги «Туркий давлатлар билан туризм соҳасида ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.
Фестиваль дастуридан миллий халқ ўйинлари, цирк томошалари ўрин олган.
Тадбир иштирокчилар ҳамда меҳмонларга унутилмас таассуротларни ҳадя этиши шубҳасиз.