Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Туркия элчиси 2023 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, экспорт ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди


Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва Туркия элчиси 2023 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, экспорт ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

 

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Туркия стратегик шериклигининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари юзасидан  фикр алмашилди.

2023 йилда ҳамкорликни кенгайтириш ва иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини топиш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, экспорт ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунлари бўйича алоқаларни изчилдавом эттириш бўйича келишувга эришилди, шунингдек, яқин келажакда қўшма тадбирларни амалга ошириш режалари келишилди.