Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркияда ўтказилган халқаро фестивалда фаол иштирок этган ижодкорларимиз тақдирланди


Туркияда ўтказилган халқаро фестивалда фаол иштирок этган ижодкорларимиз тақдирланди

2022 йилнинг 25 ноябрь куни Туркиянинг Адана шаҳрида Чукурова адабиёт ташкилоти томонидан ёзувчи ва ижодкорлар ўртасида 7-Халқаро шеър ва мусиқа фестивали бўлиб ўтган эди. Мазкур адабий анжуманда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳам фаол қатнашди.

Шу муносабат билан янги йил байрами арафасида уюшма вакиллари номига Чукурова адабиёт ташкилоти раиси Ҳалисе Текбаш томонидан фахрий ёрлиқ ва медаллар йўлланди.  

Бугун Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, шоир Ғайрат Мажид ва ёзувчи Тўлқин Ҳайитга “Турк халқлари бирлиги” ҳамда шоира Наргиза Асадовага “Турон бирлиги” медали ва гувоҳномалари топширилди.