ТОШКЕНТ, 7 январь. /«Дунё» АА/. 2022 йилнинг 11 ойида 138,9 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида хорижий мамлакатларга кетган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, шундан Қирғизистонга энг кўп, яъни 52 минг 291 киши ўқишга борган.
Шунингдек, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ўқиш мақсадида Тожикистонга 47 минг 213, Россияга - 13 минг 128, Қозоғистонга - 10 минг 646, Туркияга - 5 минг 265, Жанубий Кореяга - 4 минг 645, АҚШга - 987, Буюк Британияга - 971 киши, Беларусга - 928 ва Германияга - 772 киши кетган.