
Қардошларимиз бошига тушган оғир синов ва йўқотишлардан халқимиз чуқур қайғуда. Давлатимиз томонидан жўнатилаётган гуманитар ёрдам юкларига қўшимча равишда жамоатчилик вакиллари ҳам ўз ташаббуси билан инсонпарварлик кўмагини кўрсатиш ҳаракатида.

Шундай дамларда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги бир гуруҳ тизим масъуллари Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, қардошларимиздан кўнгил сўради ва бу ерда очилган ҳамдардлик китобига ўз тасалли сўзларини ёзиб қолдирди.
ЎзА