Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум Янги Ўзбекистоннинг демократик ривожланишига ва ёш авлод ёрқин келажагига мустаҳкам замин яратади


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум Янги Ўзбекистоннинг демократик ривожланишига ва ёш авлод ёрқин келажагига мустаҳкам замин яратади

АНҚАРА, 21 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ташаббуси билан Туркиянинг Денизли ва Муғла вилоятларида Ўзбекистон Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича умумхалқ референдумига бағишланган давра суҳбатлари ўтказилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

 

Тадбирларда Денизли ва Муғла вилоят ҳокимликлари раҳбарияти, мазкур вилоятлар Савдо-саноат палаталари ҳамда Жанубий Эгей ҳудуди саноат ва ишбилармонлари федерацияси раҳбарияти, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар ва жамоачилик вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатлари давомида Асосий қомусимиз – Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, янгиланаётган Конституцияда инсон ҳақ-ҳуқуқлари, ижтимоий ҳимоя, экологик ҳуқуқлар, таълим ва ёшларни қўллаб қувватлаш, парламент ролини янада кучайтириш каби кўплаб йўналишларда кўзда тутилган ўзгаришлар ҳақида батафсил ахборот берилди.

Жумладан, иштирокчиларнинг асосий эътибори 65 фоизи янгиланиши кутилаётган Конституциянинг моддалари 128 тадан 155 тага, нормалари эса 275 тадан 434 тагача кўпайиши ва унинг лойиҳаси жамоатчиликдан келган 222 715 таклифнинг аксарияти инобатга олинган ҳолда тайёрланганлигига қаратилди.

Конституциявий ислоҳотлар фуқароларнинг эркин фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий кафолат яратишига ва шунингдек, мулк дахлсизлиги нормаси ҳам киритилганлиги хорижий инвесторлар учун сармоя киритиш ва бизнес юритиш билан боғлиқ қулай шарт-шароитлар ҳам тартибга солиниши алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида сўнгги йилларда давлатимиз босиб ўтган йўл ва эришаётган ютуқлар мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига муҳим омил  бўлаётгани  алоҳида таъкидланди.

Жанубий Эгей ҳудуди саноат ва ишбилармонлари федерацияси бошқарув кенгаши раиси Октай Мерсин ўз чиқишида Ўзбекистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳот халқ томонидан тўла қўллаб-қувватлаётганини эътироф  этди.

 «Қонун лойиҳасида давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун зарур шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлар белгиланганлиги жуда катта эътиборга сазовор ва Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига интеграция жараёнида ташланган муҳим қадамдир»,  деди у.

Муғла савдо-саноат палатаси раиси Бюлент Каракуш ўз нутқида Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимоясининг  Конституция даражасида мустаҳкамланаётганини  юқори  баҳолади.

«Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаш ва амалга ошириш ҳамда мол-мулк, уй-жой даҳлсизлиги сингари муҳим нормаларнинг янгиланаётган Бош Қомусга киритилаётгани тадбиркорлар учун айни муддаодир. Ушбу ислоҳот Янги Ўзбекистоннинг демократик ривожланишига ва ёш авлоднинг ёрқин келажагига мустаҳкам замин яратишига ишонч билдираман», деди Бюлент Каракуш.