Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Сиёсий партиялар Ўзбекистон Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни топширишни якунлади


Сиёсий партиялар Ўзбекистон Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни топширишни якунлади

ТОШКЕНТ, 2 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча  Халқ демократик партияси ҳамда Экологик партияси Марказий сайлов комиссиясига (МСК) Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олишни сўраб мурожаат қилдилар ва номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан қонунчиликда белгиланган ҳужжатлар қабул қилиб олинган эди.

МСКнинг ишчи гуруҳи ҳамда эксперт гуруҳлари қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, тақдим этилган барча ҳужжатларни текшириб чиқади ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар, шу жумладан номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қонунчилик талабларига мувофиқ бўлса, МСК сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилади.