Обратитесь в посольство
телефон
Консульские вопросы
телефон

Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари Президент сайловида муддатидан олдин 28 июндан 5 июлгача овоз беришлари мумкин


Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари Президент сайловида муддатидан олдин 28 июндан 5 июлгача овоз беришлари мумкин

ИСТАНБУЛ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг  «Демирорен» ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулли  Амирсаид Агзамходжаев билан бўлажак муддатидан илгари Ўзбекистон  Президенти  сайлови жараёнларига бағишлаган  интервью  видео ва  матн  шаклда эълон қилинди,  деб  хабар  бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

 

«Ўзбекистон Республикасининг бош консули А.Агзамходжаев Президентимиз 3 йиллик ваколат муддатидан воз кечиб, муддатидан олдин сайлов ўтказишни эълон қилди» сарлавҳали  суҳбатда жорий йилнинг  9 июль куни мамлакатимизда  бўлиб  ўтадиган  муддатидан  илгари Ўзбекистон Президенти сайлови  жараёнлари  ҳақидаги  батафсил маълумотлар  ўқувчилар  эътиборига  ҳавола  қилинган.

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев муддатидан олдин сайловларни эълон қилиб, халқимизга ўзи хоҳлаган раҳбарни танлаш имкониятини берди. Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон  Конституциясига  ўзгартишлар  киритиш  бўйича референдум бўлиб ўтди. Унда фуқароларимизнинг 90,2 фоизи иштирок этиб, овоз берди. Референдум асосида қабул  қилинган янгиланган Конституция 1 майдан кучга кирди. Шу нуқтаи назардан, давлатимиз раҳбари янгиланган Конституцияда белгиланган барча вазифаларни бажариш учун халқимиз танлайдиган  янги Президент сайланиши кераклигини таъкидлаб, ваколат муддатининг қолган 3 йилидан воз кечди», - дейди бош консул.

Интервьюда президентликка номзодлар ҳақидаги  маълумотлар ҳам  қайд этилган. «Давлат  раҳбарлиги  учун кечадиган  сайловда мамлакатимизда  рўйхатдан  ўтган  сиёсий партиялар томонидан  номзодлар кўрсатилди. Жумладан, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Либерал-демократик партиясидан амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев «Адолат» социал-демократик партиясидан Робахон Махмудова, «Экологик» партиядан Абдушукур Хамзаев давлат  раҳбарлиги учун кечадиган  сайловда кураш олиб  бормоқда», дея таъкидлайди  дипломат.

 Нашрда  Ўзбекистон Марказий сайлов комиссия маълумотлари асосида 10784 сайлов участкалари ташкил этилгани  маълум қилинган.  Бош консул 39 та хорижий  давлатларда  56 та сайлов участкалари ташкил этилганини  билдирган. «Туркияда иккита жойда сайлов участкаси ташкил этилади.  Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонасида ва Истанбулдаги Бош консулхонада ташкил  этилган  сайлов  участкаларида  Туркияда  бўлган  юртдошларимиз  ўз танловларини  амалга  оширишлари мумкин», дейди Амирсаид Агзамходжаев.

 Суҳбат давомида, шунингдек,  Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари  Президент сайловида муддатидан олдин 28 июндан 5 июлгача овоз беришлари  мумкинлиги  таъкидланган.