
Меҳмонни самимий қарши олган Ш.Умурзоқов ташриф учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент шаҳрида ҳам маҳаллий, ҳам хорижий компаниялар учун қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити яратилганини айтди. Шунингдек, ҳозирги кунда Франциянинг кўплаб компаниялари билан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар қатори истиқболдаги лойиҳаларни муҳокама қилиш вақти келганини билдирди.
Шунингдек, Шавкат Умурзоқов Çalık Enerji турк компаниясининг бош директори Онур Южекал билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда, хусусан, Тошкентда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани хусусида сўз борди. Жумладан, иқтисодиётни либераллаштириш, бизнес учун қулай муҳит яратиш, қонун ва ҳуқуқий кафолатлар устуворлигини таъминлаш бўйича ишлар давом этмоқда. Шунингдек, инвесторлар билан ишлашнинг тўлақонли тизими жорий этилди. Бундан ташқари, меҳмонларга Тошкент шаҳар ҳокимлигининг фаолияти, унинг қисқа ва узоқ муддатли режалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Онур Южекал дўстона қабул учун миннатдорлик билдириб, Çalık Enerji компанияси фаолиятининг йўналишлари ва кўлами ҳақида сўзлаб берди. Компания Ўзбекистон энергетика соҳасида рўй бераётган ўзгариш ва ислоҳотларнинг гувоҳи эканлигини таъкидлаб, истиқболли ҳамкорлик учун барча асос ва шароитлар мавжудлигини маълум қилди.

Тарафлар ўзаро ҳамкорлик тез кунда жадаллашишига ишонч билдириб, муҳокамаларни давом эттиришга келишиб олди.