Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Туркияда кураш бўйича нуфузли турнир ўтказилади

Куни кеча Ўзбекистон кураш федерация делегацияси Истанбулда бўлиб, Ўзбекистон бош консулхонасида Европа кураш конфедерацияси мутахассислари, ташкилий қўмита аъзолари иштирокида жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари Истанбулда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтадиган халқаро турнирга тайёргарликнинг боришини муҳокама қилди.


Туркияда Алишер Навоий илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди

АНҚАРА, 3 июнь. /“Дунё” АА/. 2022 йил 2 июнь куни мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонасида туркий тиллар бўйича етакчи олим, Башкент университети профессори Абдураҳмон Гўзал бошчилигидаги бир гуруҳ ўқитувчилар иштирокида “Ўзбекистоннинг давлат тили соҳасидаги ислоҳотлари” мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


БМТ ҳужжатларида Туркия атамаси ўзгарди

БМТ Туркия атамасининг расмий ҳужжатларда ўргартирилишини маъқуллади. Энди аввалги Turkey ўрнига Türkiye атамаси ишлатилади.


Ўзбекистон ҳарбийлари Туркия армиясида зирҳли бўлинмалар мутахассисларини тайёрлаш тизими билан танишдилар

АНҚАРА, 2 июнь. /“Дунё” АА/.  Чирчиқ олий танк қўмондонлик мухандислик билим юрти делегациясининг Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги Зирҳли бўлинмалар мутахассисларини тайёрлаш мактаби ва маркази қўмондонлигига сафари амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юксак марралар сари шахдам қадамлар билан одимламоқда

АНҚАРА, 1 июнь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг «Milliyet» газетаси саҳифасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” ислоҳотлар дастури ва ташаббусларига бағишланган мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев миллий манфаатларни кўзловчи масалалар бўйича аниқ позиция ва устувор йўналишларни яна бир бор намоён этди

АНҚАРА, 29 май. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Евроосиё иқтисодий алоқалар уюшмаси («EcoAvrasya») раиси Ҳикмат Эрен Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 27 май куни бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида илгари сурилган таклифларининг мазмун-моҳиятини шарҳлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари Истанбулда ўтказилган Туркия Фанлар академияси ва Осиё Фанлар академиялари ҳамда жамиятлари ассоциацияси симпозиумида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган Туркия Фанлар академияси ва Осиё Фанлар академиялари ҳамда жамиятлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган халқаро симпозиумда  иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан Учинчи Ренессанс ғояси остида қадимий анаъналарни қайта тиклаш, ёшларни илм-фанга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳсинга лойиқдир

АНҚАРА, 25 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси ва Туркия Стратегик тафаккур институти билан ҳамкорликда Анқара шаҳрида «Ўзбекистон – ислом тамаддуни маркази» мавзусига бағишланган илмий-амалий анжуман ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркия ҳудудида истиқомат қилаётган ўзбек аёллари учун «Бизнесга илк қадам» мавзусида бизнес-тренинг ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 21 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси томонидан «Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» ва «Ўзбекистон маданияти, бирдамлиги ва ҳамкорлиги» жамиятлари билан ҳамкорликда Туркия ҳудудида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик аёллар учун «Бизнесга илк қадам» мавзусида бизнес-тренинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Халқаро туркий маданият ташкилотига аъзо давлатларнинг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссиялари йиғилишида иштирок этди

БУРСА, 19 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги  доимий вакили Умид Шодиев Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзо давлатларнинг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияларининг 8-йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.