Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Геология-қидирув ишлари бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев 19 май куни геология соҳасини янада ривожлантириш, фойдали маъданлар ва ерости суви захираларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.


Туркия ҳудудида истиқомат қиладиган ватандошларимиз учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 17 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 14 май куни Туркия ҳудудида истиқомат қиладиган ватандошларимизнинг мурожаатларини қабул қилиш, муаммоларни ўрганиш асносида биргаликда ҳал этиш, таклиф ва эътирозларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди делегацияси Туркияда бўлди

АНҚАРА, 7 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов бошчилигидаги делегация яқинда Туркияда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон - Туркия муносабатлари ҳамда кенг қамровли стратегик шериклик мавзусига бағишланган мақола эълон қилинди

АНҚАРА, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида содир бўлаётган воқеалар билан ўз мамлакати жамоатчилигини таништиришда давом этаётир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон зиёратгоҳлари ҳақидаги лавҳалар Туркиянинг Рамазон теледастурларини безамоқда

АНҚАРА, 28 апрель. /«Дунё» АА/. Туркиядаги элчихонамиз томонидан мамлакатимиздаги зиёрат туризми имкониятларини ушбу мамлакат жамоатчилиги орасида тарғиб ва ташвиқ қилиш, хусусан, маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган фаолият изчиллик билан давом эттирилаётир, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туркия телеканали Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясини эътироф этди

АНҚАРА, 8 апрель. /«Дунё» АА/. Туркиянинг «TRT Avaz» телеканалининг ахборот дастурида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси ҳақидаги телелавҳа намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.


Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик ривожланмоқда

АНҚАРА, 8 апрель. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси вакилларининг Туркия Буюк Миллат Мажлиси депутатлари билан учрашуви ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Инсон қадрига қаратилган масалалар ижроси кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 апрель куни ички йўлларни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экиш, давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш масалалари ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.


Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф Анқарада хотирланди

АНҚАРА, 6 апрель. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Анқара шаҳрида Халқаро туркий маданият ташкилоти –  ТУРКСОЙ ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфни хотирлаш ва унинг қаламига мансуб танланган шеърларнинг турк тилидаги нашрига бағишланган тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Туркияда Наврўзи олам байрами кенг нишонланди

ИСТАНБУЛ, 30 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан “АRТ TV” компанияси билан ҳамкорликда Зейтурнбурун туманидаги Топ-капи Турк дунёси маҳалласида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “Турк дунёси баҳор фестивали” ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.