Истанбулда давра суҳбати бўлиб ўтди
ИСТАНБУЛ, 26 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислоҳотлар доирасида режалаштирилаётган муҳим сиёсий тадбир – умумхалқ референдумини юқори савияда ва самарали ташкил этиш мақсадида Бош консулхонада Туркия ҳудудида таълим олаётган талабалар ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири.