Қонунчилик палатасида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича хориждаги ватандошлар томонидан билдирилган таклифлар муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 30 август. /«Дунё» АА/. Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталари томонидан видеоконференция тарзида ташкил этилган йиғилишда «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасида фаол иштирок этган хориждаги ватандошларимизнинг таклифлари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.