ИТСВ: Ўзбекистонга Туркманистон делегациясининг ташрифига тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди
ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Жорий йил 8 июль куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков раҳбарлигида Туркманистон делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирларга тайёргарлик кўришга бағишланган видеоконференция шаклида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.