Туркиянинг Конья шаҳридаги Ўзбекистонлик талабалар Президент сайловида иштирок этишга тайёрланмоқдалар
АНҚАРА, 9 октябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир - Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, жумладан, Туркиянинг Конья шаҳрида муддатдан олдин овоз беришни ташкил этиш мақсадида мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси томонидан мазкур шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти, Нежмиттин Эрбакан номидаги университет ва Селчук университети раҳбарияти, ушбу олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар билан учрашувлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.