Замонавий Ўзбекистон ва унинг халқпарвар етакчиси Туркиянинг “TGRT Haber” телеканали нигоҳида
ИСТАНБУЛ, 17 июль. / “Дунё” АА/. Туркиялик таниқли журналист Гюнгор Явузасланнинг замонавий Ўзбекистон ҳамда туркий давлатларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тутган ўрни ва аҳамиятига бағишланган интервьюси “TGRT Haber” телеканали орқали жонли эфир орқали томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.