Сайловларни ўтказишда халқаро кузатувчиларнинг ўрни
ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /“Дунё” АА/. Сайлов жараёнлари ошкора ва ҳаққоний ўтишини таъминлашда кузатувчиларнинг иштироки муҳимдир. Зеро, улар сайлов кампанияси бошланганидан якуний натижалар эълон қилингунга қадар иштирок этиши, жараёнлар бориши ОАВда мунтазам ёритилиши ошкоралик муҳити яратилишига хизмат қилади, шунингдек, фуқароларнинг сайловларга ишончи ортиши ва сайловда фаол иштирок этишини таъминловчи асосий воситалардан бири ҳисобланади.