Тошкентда ёшлар ва сайлов мавзусида халқаро анжуман ўтказилди
ТОШКЕНТ, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Ёшлар ва сайлов: электорал маданиятни оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро анжуман ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.