Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Ўзбекистон Президентининг Нью-Йоркга тарихий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифининг тадбирларга ғоят бой дастури якунига етди.


Ўзбекистон Президенти Покистон Ҳукумати раҳбари билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессияси доирасида Покистон Ислом Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи Анвар ул-Ҳақ Какар билан учрашди.


Ўзбекистон ва Жаҳон банки стратегик шерикликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга билан учрашув ўтказди.


Ўзбекистон Президенти “Citigroup” корпорацияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида АҚШнинг энг йирик “Citigroup” молиявий корпорацияси раиси Жон Дуганни қабул қилди.


Ўзбекистон Президенти "Boston Consulting Group” компанияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда “Boston Consulting Group” компанияси раиси Рич Лессер ва Марказий Осиё ва Каспий минтақаси бўйича раҳбари Рза Нуриевни қабул қилди.


Ўзбекистон Президенти ФИФА раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди.


Ўзбекистон Президенти БМТ Бош котиби билан ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди

19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумий мунозаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ташкилот Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.


Ўзбекистон ва Корея Президентлари стратегик шерикликнинг янги иқтисодий кун тартибини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар

19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль билан учрашув ўтказди.


Ўзбекистон Президенти ва ЖСТ бош директори мамлакатимизнинг ташкилотга аъзо бўлиши масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.


Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлади

19 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумсиёсий мунозаралари бошланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.