Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Тошкентда Турк дунёси фотографларининг Ўзбекистон ҳақидаги энг сара суратлари кўргазмаси очилди

ТОШКЕНТ, 19 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент Фотосуратлар уйида Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)га аъзо давлатлар фотографларининг ижод намуналари намойишига бағишланган кўргазмаси очилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Президенти ва Саудия Арабистони Валиаҳди кенг кўламли шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ва Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг биринчи саммити доирасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” олий даражадаги биринчи саммитидаги нутқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” олий даражадаги биринчи саммитидаги нутқи


Ўзбекистон Президенти Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.


Навоий вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Туркияда самарали музокаралар ўтказмоқда

НАВОИЙ, 19 июль. /«Дунё» АА/. Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация амалий сафар  билан Туркияга борди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистон Президенти Жиддага келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.


Ўзбекистон Президенти Жиддага жўнаб кетди

Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 июль куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.


Взгляд из Турции: Дальнейшее укрепление отношений добрососедства и стратегического партнерства останется основной задачей Узбекистана

АНКАРА, 17 июля. /ИА «Дунё»/. Представители экспертно-аналитических кругов Турции поделились с ИА «Дунё» своими комментариями к выступлению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева на церемонии инаугурации, состоявшейся 14 июля в Ташкенте:


Замонавий Ўзбекистон ва унинг халқпарвар етакчиси Туркиянинг “TGRT Haber” телеканали нигоҳида

ИСТАНБУЛ, 17 июль. / “Дунё” АА/. Туркиялик таниқли журналист Гюнгор Явузасланнинг замонавий Ўзбекистон ҳамда туркий давлатларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тутган ўрни ва аҳамиятига бағишланган интервьюси “TGRT Haber” телеканали орқали жонли эфир орқали томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлади

Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун жорий йил 18-19 июль кунлари Жидда шаҳрида бўлади.