ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) кузатувчилар миссияси вакиллари иштирокида кеча мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. МДҲ Кузатувчилар миссияси раҳбари, Ҳамдўстлик бош котиби Сергей Лебедев бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида сўзлаган нутқида 9 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови мамлакат Конституцияси ва Сайлов кодекси талабларига тўлиқ мос ҳолда ўтганини билдирди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва фаол гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий сайлов комиссияси (МСК) Матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда 9 июль куни ўтказилган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотида икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқотида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг бўлажак йиғилишига биргаликда ҳар томонлама тайёргарлик кўриш зарурлиги ҳақида сўз борди.