Ўзбекистон Республикасида қонун устуворлигини таъминлаш, инвестициявий муҳитни яхшилаш борасида ташқи савдо фаолиятини самарали тартибга солиш, иқтисодий ва фуқаролик низоларни ҳал қилишнинг муқобил механизмларини ривожлантириш ҳамда субъектлар ҳуқуқларини кафолатлаш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссияси (МСК) муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш натижалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачек билан 3 июль куни бўлиб ўтган учрашувида бўлажак президентлик сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
ИСТАНБУЛ, 2 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан «Тўпкапи турк дунёси маҳалласи маданият маркази»да 30 июнь – Ўзбекистон ёшлари кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ИСТАНБУЛ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Хатай провинциясида Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган фуқароларимиз ҳисобидан сотиб олинган ва жиҳозланган 57 та модулли уйларни провинция аҳолисига топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ИСТАНБУЛ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Тараққиёт Стратегияси маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг Туркияга ишчи сафари давомида Истанбул шаҳридаги «Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти» биносида ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолитияни амалга ошираётган фаол ватандошларимиз билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ИСТАНБУЛ, 1 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари таниқли турк ишбилармон доира вакиллари билан учрашдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ТОШКЕНТ, 30 июнь. /”Дунё” АА /. Жорий йил 11-15 июль кунлари Қўқон шаҳрида Туркий тилли ёшлар халқаро фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.