Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасига расмий ташрифи доирасида Теҳрон шаҳрида инновациялар ва технологиялар ихтисослаштирилган кўргазмасига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг музокаралари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда давом этди.
ТОШКЕНТ, 18 июнь. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Президент сайловларида бошқа давлатларда яшовчи ватандошларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.
Теҳрон шаҳридаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.
Теҳрондаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Эрон Ислом Республикасига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрига келди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисийнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
ТОШКЕНТ, 17 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда бўлиб ўтиши кутилаётган муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлови муносабати билан кеча Марказий сайлов комиссиясида (МСК) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижроия қўмитасининг сайловларни кузатиш миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
ТОШКЕНТ, 17 июнь /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.