Мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонасида референдум бўйича овоз бериш жараёни давом этмоқда
АНҚАРА, 30 апрель. /”Дунё” АА/. Бугун эрта тонгдан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумда овоз беришлари учун Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасининг 14-Тошкент шаҳар референдум округига бириктирилган 43-референдум участкаси Туркияда вақтинча бўлиб турган ватандошлар, ишбилармонлар ва ушбу мамлакатнинг олий ўқув юртларда таълим олаётган Ўзбекистон фуқароларига эшиклари очилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.