Шу кунларда халқимиз ватанимизнинг тақдири ва келажаги, миллий тараққиётимиз учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган янгиланаётган конституция лойиҳаси билан қизғин танишмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 март. /«Дунё» АА/. Кеча ТИВда Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари Ойбек Шахавдинов ва Туркия ТИВ Бош бошқармаси директори Гекхан Туран ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
АНҚАРА, 30 март. /«Дунё» АА/. Туркиянинг “Демирорен” ахборот агентлиги тасарруфидаги www.dha.com.tr, www.ntv.com.tr ва бошқа бир неча оммабоп сайтлар саҳифаларида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилган Халқаро сув конференцияси тафсилотларига бағишланган “Илгари дунёдаги тўртинчи йирик кўл бўлган Орол денгизини тиклаш ишлари олиб борилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.