Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni

O'zbekiston yangiliklari


Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Президенти томонидан Сингапур билан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилангани ўзаро муносабатларнинг самарали равнақига хизмат қилади

АНҚАРА, 17 январь. /«Дунё» АА/. «EkoAvrasya» Евроосиё иқтисодий алоқалар ассоциацияси бошқарувининг раиси Ҳикмет Эрен «Дунё» АА учун берган интервьюси чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга буюрган давлат ташрифи якунлари ҳақидаги фикрларини ўртоқлашди:


Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди

17 январь кунининг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасаларидан бири бўлган Сингапур миллий университети ҳузуридаги Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюрди.


Ўзбекистон – Сингапур: Кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришнинг янги уфқлари

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.


«Мендирман Жалолиддин» телесериалининг 2-мавсум премьераси ўтказилди

Туркиянинг «Боздағ фильм» кинокомпанияси томонидан суратга олинган «Мендирман Жалолиддин» сериали буюк аждодимиз Султон Жалолиддин Мангубердининг нафақат Ватанимиз миқёсидаги, балки бутун Шарқ оламида, шунингдек, жаҳон тарихида тутган ўрни ҳақида ҳикоя қилади.


Энергия таъминотидаги муаммолар танқидий таҳлил қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 январь куни аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Сингапурда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқубнинг таклифига биноан 16-18 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.


Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва Туркияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ўртасида учрашув ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва Туркияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз ўртасида учрашув ташкил этилди.


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети билан икки йиллик клиник ординатура бўйича қўшма дастурни йўлга қўяди

ТОШКЕНТ, 14 январь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Туркия элчиси Олган Бекар ва туркиялик бир гуруҳ тиббиёт мутахассислари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Инвестиция жамғармасини ташкил этишга ҳозирлик кўрилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 январь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 10-11 январь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича  тегишли Битим лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон экспертларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар Омбудсманлар халқаро конференциясида тақдим этилди

АНҚАРА, 13 январь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова жорий йил 11-12 январь кунлари Анқара шаҳрида ташкил этилган «XXI асрда Инсон ҳуқуқлари келажаги» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.