Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 декабрь куни маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, Ҳукумат таркиби ва иш тизимини ўзгартириш масалалари, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!” мавзусидаги замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишди.
ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Узбеки и казахи - не просто близкие соседи, а братья, связанные общим историческим наследием, культурными и духовными ценностями. Это наше бесценное богатство, и мы им дорожим и будем дорожить. Я уверен, у нас единая судьба и общее будущее.
ТОШКЕНТ, 28 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз олтинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.