Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити якунлари Туркияда ҳам ўзининг катта акс-садосини бераётир, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига таянган ҳолда.
11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг “Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик сари” мавзусидаги йиғилиши бўлиб ўтди.