Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири, қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
АНҚАРА, 21 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи Туркия эксперт ва таҳлил ҳамжамияти доиралари вакиллари томонидан катта қизиқиш билан муҳокама қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи самарали бўлди. Давлатимиз раҳбарини Ашхобод аэропортида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамроҳлигида Ашхободда “Тошкент” боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
ИСТАНБУЛ, 21 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ва «Ўзбек хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» жамияти томонидан 21 октябрь - Ўзбек тили байрами кунига бағишланган «Она тилим – фахрим менинг» мавзусига бағишланган маърифий тадбир уюштирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.