ТОШКЕНТ, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) «Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12 октябрь куни Остона шаҳрига жўнаб кетди.
2022-yilning 11-oktabr kuni O‘zbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vaziri Vladimir Norov O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchisi Suma Chakrabarti Loyiha ofisi tarkibidagi aloqalar bo‘yicha ekspert Jonatan Charlzni qabul qildi.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12-14 октябрь кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этиш учун ташриф билан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
ИСТАНБУЛ, 11 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида маданият ва санъат соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Молия вазирликлари ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳнинг Истанбул шаҳридаги “Отатурк” маданият марказига ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Жорий йил 17-21 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, жорий этиш ҳамда унинг натижаларига бағишланган «InnoWeek» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни электромобил тармоғини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш қамровини оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.