Акрамжон Неъматов: ШҲТнинг халқаро ҳамкорликка очиқлиги – унинг муваффақиятидаги муҳим омил
ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /«Дунё» АА/. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити ва унда илгари сурилган янги ташаббуслар тарихий аҳамият касб этади. Халқаро ва минтақавий ташкилотлар имкониятларидан фойдаланиш эса ушбу ташаббусларни муваффақиятли амалга оширишда муҳим омил бўлмоғи лозим, деди Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши олдидан “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида.